Давлат субсидиялари ҳисобидан харид қилинган асосий воситалар ҳисоби қандай юритилади

preview

«Давлат муассасаси –  ҳўжалик ҳисобидаги корхона бўлиб, 21-сонли БҲМС билан тасдиқланган Ҳисобварақлар  режасидан фойдаланади. Бизнинг муассасамиз учун 2.06.2021 й. ПҚ-5133-сон Қарор билан давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинадиган эталонлар рўйхати белгиланган. Биз уларни импорт қиламиз.

Давлат бюджетидан маблағлар бизнинг банк ҳисобрақамимизга келиб тушади, биз уларни чет эл валютасига конвертация қиламиз ва аккредитив счётга ўтказамиз. Товарлар келиб тушгандан кейин аккредитив счётдаги маблағлар хорижий етказиб берувчига ўтказилади. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш давлат идоралари томонидан назорат қилинади. Муассаса учун ушбу олинган эталонлар асосий воситалар ҳисобланади, улардан мижозларга хизмат кўрсатишда фойдаланилади. Муассаса бу АВлар амортизациясини 8820 счётига ҳисобдан чиқаради.

Ушбу эталонларни сотиб олиш, кирим қилиш ва эскириш қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади?»

Саволга «Нормa» эксперти Азизахон Тошхўжаева жавоб беради:

 

Teлеграм-каналдаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

– Субсидияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш 10-сон «Давлат субсидияларининг ҳисоби  ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар» БҲМСга мувофиқ амалга оширилади. Сизнинг вазиятингизда корхона активларга киритиладиган субсидияларни олган.

Субсидия – товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари .

Активларга киритиладиган субсидиялар – бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши .

Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб ҳисобланади .

Активларга киритиладиган давлат субсидиялари, шу жумладан ноликвид субсидиялар мақсадли тушумлар деб акс эттирилади ва улар активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида мунтазам асосда эътироф этилади. Бошқа усулга кўра давлат субсидияси тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ва ҳисобланадиган  эскиришни қисқартириш йўли билан амортизация қилинадиган активнинг фойдали хизмат қилиши муддати давомида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилади . Фойдаланилаётган усул ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.

 

Биринчи усулда бухгалтерия ўтказмалари

 

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Давлат субсидиялари ҳисобига АВнинг келиб тушиши

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

АВни эксплуатацияга киритиш

0100 «АВни ҳисобга олувчи счётлар»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

Мол етказиб берувчига тўловни амалга ошириш

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

5510 «Аккредитивлар»

 АВ амортизациясини ҳисоблаш

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

0200 «АВ эскиришини ҳисобга олувчи  счётлар»

АВга мос келадиган миқдор ва муддатларда даромадни тан олиш

8820 «Субсидиялар»

9390 «Бошқа  операцион даромадлар»

Реализация қилинган хизматлар таннархини ҳисобдан чиқариш

9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

АВ амортизацияси ва давлат субсидияларининг даромад сифатида тан олиниши бир хил суммаларда ва муддатларда амалга оширилганлиги сабабли, улар бир-бирининг якуний молиявий натижага таъсирини ўзаро  қоплаб юборади.

Активлар билан боғлиқ давлат субсидияларини олувчи  юридик шахслар кўпинча ушбу усулдан фойдаланадилар.

 

Иккинчи усул бўйича  бухгалтерия ўтказмалари

 

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

Кредит

Давлат субсидиялари ҳисобига АВнинг келиб тушиши

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

АВни эксплуатацияга киритиш

0100 «АВни ҳисобга олувчи  счётлар»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

Мол етказиб берувчига тўловни амалга ошириш

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

5510 «Аккредитивлар»

АВ қийматини давлат субсидиялари ҳисобига камайтириш

8820 «Субсидиялар»

0100 «АВни ҳисобга олувчи  счётлар»

 

Агар давлат субсидияси сотиб олинган АВнинг бошланғич қийматини тўлиқ қопламайдиган бўлса, қолган сумма «Дт 2010, Кт 0200» бухгалтерия ўтказмаси билан амортизация қилинади ҳамда тизимли  равишда корхонанинг молиявий натижаларига олиб борилади.

Президентнинг 2.06.2021 й. ПҚ-5133-сон Қароридан келиб чиққан ҳолда  эталонларни сотиб олиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади, шунинг учун сизда бундай вазият юзага келмайди.

Ушбу усул юридик шахслар томонидан камроқ қўлланилади.

 

Муқобил усул бўйича бухгалтерия ўтказмалари

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритишнинг минимал талабларини белгилайди. 10-сон БҲМС юридик шахсларга бошқа усуллардан фойдаланишни чекламайди. Сизнинг  вазиятингизда давлат субсидияси ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича амалга оширилади:

 

Хўжалик муомаларининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Давлат субсидиялари ҳисобидан АВнинг келиб тушиши

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

АВни эксплуатацияга киритиш

0100 «АВни ҳисобга олувчи  счётлар»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

Мол етказиб берувчига тўловни амалга ошириш

6010 « Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган  счётлар»

5510 «Аккредитивлар»

АВ амортизациясини ҳисоблаш

8820 «Субсидиялар»

0200 «АВ эскиришини ҳисобга олувчисчётлар»

 

Бундай бухгалтерия ўтказмалари тақиқланмаган ва хато саналмайди. Агар субсидия ҳисобига сотиб олинган АВ амортизацияси субсидияни ҳисобга олувчи  счётни камайтириш  ҳисобига ҳисоблаб чиқарилса, бу ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.

Эътибор беринг
Ушбу усуллардан исталган бирини қўллашда давлат субсидияси юридик шахснинг якуний молиявий натижасига (фойда ёки зарарга) таъсир кўрсатмайди.

 

20-сон  «Давлат субсидияларининг ҳисобга олиниши ва Ҳукумат ёрдами ҳақидаги ахборотинг очиб берилиши» МҲХС (IAS)ни ўқиб, субсидияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида батафсил билишингиз мумкин.

 

Фойда  солиғи

Сизнинг муассасангиз томонидан олинган давлат субсидияси фойда солиғини солиш мақсадларида даромад сифатида ҳисобга олинмайди .

Давлат субсидияси ҳисобидан сотиб олинган АВ амортизацияси солиқ солиш мақсадида харажат сифатида ҳисобга олинмайди .