Чет эллик ҳамкор учун харидорлар излаяпмиз: битим натижасини қандай расмийлаштириш керак

preview

«Корхонамиз Ўзбекистон резиденти, ҚҚС тўловчиси. Ўзбекистонда чет эл фирмаси товарига харидор топиш бўйича хорижлик ҳамкорга хизмат кўрсатишни режалаштирганмиз. Шартномага кўра тўлов хорижий валютада амалга оширилади.

1. Шартномада хизматларнинг нархи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда белгиланганлигини ёзиш керакми?

2. Битим натижаси қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади (ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, БЮД ва ҳ.к.)?»

«Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беради:

 

Teлеграм-каналдаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

1. Агар хизматларнинг харидори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Шунингдек, баъзи хизмат турларини кўрсатишда Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 241-м. 3-қисмга қаранг), хусусан реклама жойлаштириш хизматлари .

Агар сиз мижоз қидириш бўйича амалга ошираётган хизматлар буюртмачингиз:

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширмаса ва турмаса,

– шунингдек, агар мижозларни қидириш хизмати аслида телевидениеда ва (ёки) радиода, оммавий ахборот воситаларида ва бошқа шаклларда рекламани жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида амалга ошириладиган хизматлар саналмаса, у ҳолда ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи сифатида эътироф этилмайди. Тегишинча, бундай хизмат ҚҚСга тортилмайди .

Бу ҳолда чет эллик ҳамкор билан шартномада хизматлар нархи ҚҚСсиз кўрсатилиши керак.

 

Мавзу ҳақида кўпроқ маълумотни тавсиялардан билиб олишингиз мумкин:

 

2. Битим натижаси шартнома шартларига мувофиқ расмийлаштирилади. Бу одатда иккала тараф томонидан имзоланган бажарилган ишлар далолатномаси. Хизматларга БЮД расмийлаштирилмайди.  

Сизнинг корхонангиз эса бажарилган ишлар далолатномаси ёки ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида ЭҲФни тақдим қилиши шарт .

Хизматлар экспортида «Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)» ёки «Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида)» туридаги бир томонлама ЭҲФни шакллантиринг – хизматлар реализация қилинган жойга қараб .