Ташкилотнинг харажатларини тасдиқловчи онлайн-НКТ чеки билан қандай ишлаш керак

23.04.2024
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– онлайн-НКТ чекининг ҳақиқийлиги текшириш;
– QR-код ишламаса нима қилиш керак;
–  чек ранги хиралашишидан келиб чиқадиган оқибатлар қандай бартараф этилади;
– онлайн-НКТ чеклари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш;
– тизим чекда кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишни қабул қилмаганда нима қилиш керак.

 

Онлайн-НКТ чеки – бу харидор ва сотувчи ўртасида савдо операцияси амалга оширилганлиги фактини тасдиқловчи бошланғич расмий ҳужжат ҳисобланади. Аҳоли билан савдо шохобчалари (хизматлар кўрсатиш шохобчалари) орқали нақд шаклда ва (ёки) банк пластик карталари орқали ҳисоб-китобларда чек электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ўрнини босади   У:

  • сотув тафсилотларини акс эттиради ва битимнинг қонунийлигини кафолатлайди;
  • ҳисобдор шахс томонидан товарлар ва хизматлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ҳисоботларга илова қилинади.

Онлайн-НКТ чекининг ҳақиқийлиги қандай текширилади

Чекнинг ҳақиқийлигини QR-код ёрдамида текширинг. Бу фискал маълумотлар оператори (ФМО) серверидан чекнинг электрон аслидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи онлайн-НКТ чекининг мажбурий реквизити ҳисобланади.

Чекни текшириш учун:

1) смартфонда QR-кодларини ўқийдиган исталган...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг