Аутсорсинг компаниясига ЭРИ қандай берилади

26.04.2024
author avatar

Замира УСМОНОВА

«Yangi texnologiyalar» ИАМ электрон рақамли имзо бўлими бош мутахассиси
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– аутсорсинг компаниясига берилган ЭРИнинг эгаси томонидан назорат қилиниши;
– аутсорсинг компанияси томонидан ЭРИдан фойдаланишнинг техник назоратини таъминлаш;
– аутсорсинг компаниясига ЭРИ берилишини ҳужжатлар билан расмийлаштириш.

 

ЭРИни бериш масаласи қонунчилик билан тартибга солинмаганига қарамай, ушбу амалиёт жуда кенг тарқалган. Айрим ҳолларда, масалан, аутсорсинг компаниялари билан солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топширишни, солиқларни тўлашни ва ҳ.к. назарда тутувчи бухгалтерия ҳисоби шартномаси тузилганда ЭРИни бошқа ташкилотга беришга тўғри келади.

Кейинги вақтда кўпчилик раҳбарлар хавфсизлик ва аутсорсерга берилган ЭРИдан берухсат фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида тобора қайғурмоқдалар. Аутсорсинг компанияси хизматлари буюртмачиси номидан тайёрланган ва имзоланган ҳужжатларнинг сифати учун жавобгарлик масаласи ҳам муҳим ўрин тутади. Бундай ҳужжатлар кўпинча ЭРИ эгаси томонидан дастлаб кўриб чиқилмай имзоланади.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг